Лойиҳа ҳақида
Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги музей, кутубхона ва архивлар, институт ва марказ фондларида сақланаётган юз мингдан зиёд қадимий ёзма манбалар рўйхати ва улар тўғрисидаги асосий маълумотларни ўз ичига олади.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 10-февралдаги ПҚ-126-сон қарори “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” бўлиб, ушбу қарорда Қадимий ёзма манбалар давлат реестрини шакллантириш ва давлат тасарруфидаги музей, кутубхона ва архив фондлари фаолиятига интеграция қилиш учун давлат реестри тузиш тўғрисидаги топшириқ юзасидан амалга оширилган.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Шарқшунослик институтида марказлашган ҳолда сақланадиган ва Давлат реестрига киритилган қадимий ёзма манбаларнинг ҳолати, доимий мониторинг ва тадқиқ этилиши натижалари ҳақидаги маълумотларнинг мунтазам равишда махсус порталлар ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини таъминлашга доир вазифа ижроси сифатида бажарилган.
Қадимий ёзма манбалар араб, форс, тожик, эски ўзбек, урду, пушту, озарбайжон, турк, татар, туркман, уйғур ва бошқа мусулмон Шарқ халқларининг тилларида ёзилган. Ушбу манбалар кенг доирадаги фанларни ўз ичига қамраб олади. Масалан, Қуръон, ҳадис, ақида, фиқҳ, ислом тарихи, жаҳон тарихи, адабиёт тарихи, фалсафа, ҳуқуқ, астрономия, физика, кимё, тиббиёт, тиллар, фармакология, география, мусиқа, математика, минералогия, қишлоқ хўжалиги, тасвирий санъат ва бошқаларни ўз ичига олади. Буларнинг барчаси Марказий Осиё, Афғонистон, Покистон Ҳиндистон, Эрон, араб мамлакатлари ва бошқа Шарқ мамлакатлари халқларининг тарихи ва маданиятини ўрганиш, улар ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, дипломатик ва маданий алоқаларни ўрганиш учун муҳим манбалар ҳисобланади.
Давлат реестри асосида қадимий ёзма манбаларнинг турлари бўйича қўлёзма, тошбосма манбалар, тарихий ҳужжатлар каталоглари ва электрон нусхаларини яратади. Қадимий ёзма манбалар давлат реестрини юритиш бўйича ягона ахборот тизимига киритиш ҳамда мунтазам тўлдириб бориш чораларини кўриш режалаштирилган.